Узбек O'zbek
Мюллер Токио Олимпиадасида иштирок этиши мумкин
Душанба, 13 Январ
3468

«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер Германия олимпия жамоасининг Олимпиадага борадиган таркибидан жой олиши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

«21 ёшгача бўлган Германия миллий жамоаси бош мураббийи Стефан Кунц 30 ёшли ҳужумчини Токио-2020 Олимпиадасига йўл оладиган футболчилар рўйхатига қўшишни истамоқда. Мусобақа регламентига кўра, 1992 йилдан бошлаб футбол бўйича турнирда 23 ёшгача бўлган ўйинчилардан иборат футболчилар рўйхатга киритилиши белгиланган бўлса, 1996 йилдан буён қайдномага уч нафар ёши катта футболчилар қўшиб олинишига рухсат берилган. Томас айнан ушбу уч футболчидан бири бўлиши кутилмоқда.

Мюллер 24 июлдан 9 августгача давом этадиган Олимпиадада иштирок этган тақдирда, у «Бавария»нинг мавсум олди йиғини ва Бундеслига янги мавсумининг дастлабки турини ўтказиб юборади» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Бавария» ҳужумчиси ушбу мавсумда Бундеслига доирасида 17 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 11та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз