Узбек O'zbek
«Милан» «Севилья» ҳимоячисини ижарага олди
Душанба, 13 Январ
1394

«Севилья» ҳимоячиси Симон Кьер фаолиятини «Милан»да давом эттиради, дея хабар бермоқда Испания клуби расмий сайти.

«Ҳуқуқий жиҳатдан «Севилья»га тегишли бўлган 30 ёшли даниялик ҳимоячи мавсумнинг дастлабки қисмини ижара асосида «Аталанта»да ўтказганди. Куни кеча Бергамо клубини тарк этган Симон Кьер А Сериянинг бошқа клуби - «Милан» сафига келиб қўшилди. Ижара келишувига биноан, ҳимоячи мавсум якунига қадар «россонерилар» сафида тўп суради, сўнг миланликлар футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эгалар», - дея ёзилади хабарда.

Бунгача «Вольфсбург», «Рома», «Лилль», «Фенербахче» шарафини ҳимоя қилган Кьер 2017 йилда «Севилья» сафига қўшилганди.

Маълумот учун, Симон А Серия ушбу мавсумида «Аталанта» сафида 5 ўйинда майдонга тушиб, икки марта сариқ карточка олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз