Узбек O'zbek
«Милан» Боатенг учун курашга қўшилди
Душанба, 13 Январ
947

«Милан» «Бавария» ҳимоячиси Жером Боатенгга қизиқмоқда, деб хабар беради Sky Germany.

«Россонери» «Севилья» ҳимоячиси Симон Кьер билан келишиб олганига қарамай, яна бир марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.  

31 ёшли немис футболчисига «Арсенал» ҳам қизиқмоқда. Лондон клуби «Бавария» билан музокаралар олиб бормоқда. Мюнхен клуби ҳимоячини 15 млн еврога қўйиб юборишга тайёр.

Боатенг бу мавсумда Бундеслигада 9та ўйин ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз