Узбек O'zbek
«Интер» яримҳимоячисини Лондон клубига қўйиб юбормади
Душанба, 13 Январ
2086

«Вест Ҳэм» «Интер» билан яримҳимоячи Роберто Гальярдини трансфери борасида келиша олмади.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг хабар беришича, Лондон клуби 25 ёшли италиялик футболчини ижарага олиш таклифи билан чиқди, аммо «нерадзурри» яримҳимоячисини қўйиб юборишни истамади.

Гальярдини 2017 йилдан бери «Интер»да ўйнайди. У бу мавсумда А Серияда 11та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз