Узбек O'zbek
Иньеста Хави билан юзага келган вазият учун «Барселона»ни танқид қилди
Душанба, 13 Январ
15456

Ҳозирда Япониянинг «Виссел Кобе» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган «Барселона» собиқ яримҳимоячиси Андрес Иньеста, каталонияликлар раҳбариятининг ҳозирда «Ас-Садд» клубини бошқараётган Хави билан музокарага киришганлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Барчаси чинданам хабарларда ёзилаётгандек кўриниш олган бўлса, клуб яхши иш қилмабди. Бош мураббийга нисбатан ҳар доим ҳам ҳурмат доирасида муносабатда бўлиш керак. Ишларнинг бу тақлид рўй бергани хафа қилади. Бундай ҳатти-ҳаракатлар амалдаги мураббийнинг футболчилар олдидаги ҳурматини туширади. «Барселона» мен учун ҳар доим бошқа жамоалардан устун туради. Бу жамоанинг нималарга қодирлигини билсам-да, клуб муаммоларини кўриш осон эмас.

Хави ёки Куманнинг мураббийлиги ҳақида гапирадиган бўлсам, «Барселона»ни бошқариш вақти етдими ёки йўқ - фақатгина уларнинг ўзлари ҳаммадан яхшироқ билишади», - дея Иньестанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Onda Cero.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»га учралган мағлубиятдан кейин «Барселона» вакиллари Саудиядан Қатарга жўнаб, Хави билан музокара олиб боришган. Бу эса Эрнесто Вальверденинг тез орада истеъфога чиқарилиши борасидаги хабарларга сабаб бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз