Узбек O'zbek
Гвардиола: «Умид қиламанки, Чемпионлар Лигасига ҳам шу руҳда етиб борамиз»
Душанба, 13 Январ
2637

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 22-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши ўйиндан сўнг (6:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

 «Яхши ўйин бўлди. Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик, узатмаларимиз сифатли эди. Ажойиб натижа, Биз жуда кўп голлар урдик. Аммо асосийси – қандай ўйнаганимиз. 

Ўйинимиздан ва баҳс охиригача курашганимиздан мамнунман. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам шундай ўйнашда давом этамиз ва Чемпионлар Лигасига ҳам шу руҳда қўшиламиз. 

Мавсум бошида очколар йўқотдик, эҳтимол, унчалик эътиборли бўлмагандирмиз. Аммо ютқазган ўйинларимизда ҳам вазиятлар яратдик. 

Иккинчи ўринни эгаллаб турибмиз, анчадан бери бу поғонага кўтарилмагандик. Ушбу ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз