Узбек O'zbek
Фабиньо: «Мбаппе Неймардан аввалроқ «Олтин тўп»ни қўлга киритади»
Душанба, 13 Январ
2750

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Фабиньо «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Неймардан кўра олдинроқ «Олтин тўп»га эга чиқишини айтди.

«Мбаппе Неймардан аввал «Олтин тўп»ни қўлга киритади. Мен уни «Ливерпуль»да кўришни хоҳлардим. 

Садио Мане ҳам «Олтин тўп»га лойиқ. У «Ливерпуль»нинг энг яхши ўйинчиси саналади.

«Ливерпуль» Англия чемпиони бўлади. Бу – жаҳоннинг энг яхши жамоаси. Биз бу мавсумда ютқазмоқчи эмасмиз. Клопп – жаҳоннинг энг яхши мураббийи.

«ПСЖ»га ўтмаганимдан афсусланмайман, аммо келажакда Лига 1га қайтишим мумкин. «Реал»да ўйнай олмадим. Аммо қачондир ушбу жамоада ўйнаб, муваффақиятларга эришишни истайман», – деб Фабиньонинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Фабиньо 2013 йилгача «Реал»нинг иккинчи жамоаси «Кастилья»да ўйнаган. Сўнг Португалиянинг «Риу Аве» жамоасига сотиб юборилган. 2015 йилда «Монако»га ўтган. 2018 йилда эса француз клубидан «Ливерпул»га сотиб олинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз