Узбек O'zbek
«Бунёдкор» «Ал-Ваҳда» билан дуранг ўйнади, жамоанинг ОЧЛдаги ўйини санаси ўзгарди
Душанба, 13 Январ
5808

Янги мавсумга тайёргарликни Бирлашган Араб Амирликларида ўтказаётган «Бунёдкор» клуби Абу-Дабида дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

 БАА Премьер-лигасида 8-ўринда бораётган «Ал-Ваҳда» жамоасига қарши баҳсда Вадим Абрамов бир қатор футболчиларни синовдан ўтказган. Жумладан, янги футболчилардан тожикистонлик ҳимоячи Давронжон Эргашев, туркманистонлик Селим Нурмурадов, «Қўқон-1912» футболчиси Мурод Холмуҳаммедов ва «Машъал» вакиллари Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Сардор Абдураимовлар илк марта «Бунёдкор» либосида майдонга тушишган.

 Учрашувнинг биринчи бўлимида Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай «Ал-Ваҳда» футболчилари мувозанатни тиклашган. Ўйин якунигача ҳисоб бошқа ўзгармаган – 1:1.

 Халқаро ўртоқлик ўйини
«Ал-Ваҳда» (БАА) - «Бунёдкор» - 1:1
Гол:
Мурод Холмуҳаммедов.

 Маълумот ўрнида, ОФК расмий сайтида ёзилишича, «Бунёдкор» клуби ОЧЛ саралаш доирасидаги Ироқнинг «Ал-Завра» клубига қарши учрашувни 21 январь эмас, бир кун кейин – 22 январда ўтказади. Сабаби, 21 январь куни Тошкентда яна бир плей-офф ўйини «Локомотив» - «Истиқлол» учрашуви ҳам ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз