Узбек O'zbek
«Барселона» жароҳат олган Суарес ўрнига икки номзодни кўриб чиқмоқда
Душанба, 13 Январ
11913

«Барселона» клуби жароҳат боис сафдан чиққан Луис Суареснинг ўрнини тўлдириш учун вариантларни кўриб чиқишни бошлади, дея ёзади Goal.com.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби бир қатор футболчилар номзоди билан қизиққан. Улар орасидан «Интер» форварди Лаутаро Мартинес ва «Лос-Анжелес» ҳужумчиси Карлос Вела асосий номзод сифатида кўрилмоқда. 

Мартинес аввалдан «кўк-анорранглилар»нинг режаларидан ўрин олганди, аммо клуб уни ёзги трансфер ойнаси вақтида қўлга киритишни мўлжаллаб турганди. Аммо, Суарес жароҳати сабаб режалар ўзгарган ва энди «Барселона» аргентиналик ва мексикалик форвардларни қишки трансфер ойнасидаёқ таклиф этмоқчи.

Маълумот учун, 22 ёшли Лаутаро А Серия жорий мавсумида 18 ўйинда 10та гол киритишга эришган бўлса, 30 ёшли Карлос МЛС рекордини қайд этиб, 33 ўйинда 36та голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз