Узбек O'zbek
«Барселона» Вальвердега шартномани бекор қилиш ҳақида хабар берди
Душанба, 13 Январ
7523

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде яқин вақтлар ичида ўз лавозимини тарк этади.

Catalunya Radio'нинг хабар беришича, бугун бўлиб ўтган учрашувда клуб раҳбарияти мутахассисга шартномани бекор қилиш тўғрисида хабар беришган. Тафсилотлар испаниялик мураббийнинг агенти билан муҳокама қилинмоқда.

ESPN журналисти Мои Льоренснинг таъкидлашича, аллақачон Вальверденинг базасидаги нарсалар йиғиштирилган. Эртага у жамоа ва ўзининг мураббийлар штаби билан хайрлашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз