Узбек O'zbek
«Барселона» бош мураббийи бўлишга асосий номзод маълум, у Хави эмас
Душанба, 13 Январ
17623

«Барселона» Маурисио Почеттинони бош мураббий этиб тайинлаши мумкин, деб хабар беради RAC1.

Каталония клуби президенти Хосеп Бартомеу «Тоттенҳэм»нинг собиқ бош мураббийини жамоага таклиф қилмоқчи, клубнинг спорт бошқармаси ҳам аргентиналик мутахассиснинг номзодини қўллаб-қувватламоқда.

«Барселона»нинг Почеттино вариантига қайтишига сабаб Хавининг «Ал Садд» билан шартномаси борлигидир.

Эслатиб ўтамиз, Почеттинога Ла Лига бегона эмас. У ўз вақтида Каталониянинг бошқа бир клуби «Эспаньол»ни бошқарган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз