Узбек O'zbek
Агуэро Анрини ортда қолдириб, АПЛ тарихидаги энг яхши легионер тўпурарга айланди
Душанба, 13 Январ
3799

«Манчестер Сити» Премьер-лиганинг 22-турида сафарда «Астон Вилла»ни мағлуб этди (6:1).

Ушбу баҳсда «шаҳарликлар» ҳужумчиси Серхио Агуэро хет-трикка эришди ва 177та гол билан легионерлар ўртасида АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди. Аргентиналик ҳужумчи бу кўрсаткич борасида «Арсенал»нинг франциялик собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрини (175та гол) қувиб ўтди.

Шунингдек, Агуэро Премьер-лига тўпурарлари рейтингида Алан Ширер (260), Уэйн Руни (208) ва Энди Коул (187)дан кейинги 4-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, 31 ёшли ҳужумчи «Манчестер Сити»га 2011 йили «Атлетико»дан 40 млн евро эвазига ўтган. У бу мавсумда чемпионатда 16та ўйин ўтказиб, 13та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз