Узбек O'zbek
Сульшер: «Мамнунман. Биз тўғри иш қилаётганимизни биламиз»
Якшанба, 12 Январ
2700

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 22-туридан ўрин олган «Норвич»га қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жуда мамнунман. Ўйинни яхши бошладик. Рақиблар «МЮ» жуда меҳнатсевар жамоа эканлиги ҳақида гапиришаётганига аминман. 

Маркус учун ажойиб ютуқ, у 200-ўйинини ўтказди. У ўйиннинг катта қисмида ҳаракат қилди ва кичик муаммоларга дуч келди. Шунинг учун уни алмаштирдик. Маркус жуда совуққон ўйнади. Ундан хурсандман.

Нормал ҳолатга киришимиз мумкин. 1 қадам ортга ташлагандек 2-3 қадам олдинга интиламиз. Биз тўғри иш қилаётганимизни биламиз», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз