Узбек O'zbek
Осиё чемпионати олимпия жамоаларининг умумий трансфер баҳоси эълон қилинди: Ўзбекистон 3-ўринда
Якшанба, 12 Январ
8536

Германиянинг «Transfermartkt» портали Таиландда ўтаётган Осиё чемпионати (U-23) иштирокчи жамоаларининг ўртача ёши, нархи ҳамда умумий трансфер баҳоларини эълон қилди.

Унга кўра, Осиёнинг энг қимматбаҳо олимпия жамоалари рейтингини Япония бошқармоқда. Кунчиқар мамлакат жамоасининг умумий трансфер баҳоси 16,3 миллион еврони ташкил этган. Бу ҳар бир футболчининг ўртача нархи 709 минг евро демакдир.

 Иккинчи ўринни Жанубий Корея олимпиячилари банд этишган. Гуруҳдаги рақибларимизнинг умумий баҳоси 11,45 миллион еврони ташкил этади. Ҳар бир футболчининг ўртача нархи эса 498 минг еврога баҳоланган.

 Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби саналмиш Ўзбекистон олимпия жамоаси рейтингнинг 3-ўринидан жой олган. Друлович шогирдларининг умумий трансфер баҳоси 8,68 миллион еврони ташкил этган бўлса, ҳар бир футболчининг ўртача нархи 377 минг еврога баҳоланган. Ҳамюртларимизнинг ўртача ёши 21,9ни ташкил этган.

 Маълумот учун, Осиё чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатида ўзбекистонлик футболчи Азиз Ғаниев 6-ўриндан жой олгани ҳақида хабар бергандик.

 Ушбу рўйхатнинг топ-10лигидан шунингдек, Хитой, Саудия Арабистони, Эрон, Австралия, БАА, Таиланд, Қатар олимпия жамоалари ҳам жой олишган. Баҳрайн ва Шимолий Корея олимпиячилари эса энг арзон нархда баҳоланиб, сўнгги ўринларни банд этишди.

 Осиё чемпионати (U-23) иштирокчи жамоаларининг трансфер баҳолари (Transfermarkt): 

Усмон Ибодов тайёрлади.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз