Узбек O'zbek
Лэмпард: «Ишончли ғалабани қўлга киритдик»
Якшанба, 12 Январ
2498

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 22-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда ишончли ғалаба. Ўйлашимча, ажойиб ўйин бўлди. Ўйинга тўғри муносабат билан ёндашдик. Баркли ва Ҳадсон-Одои ажойиб ўйнашди. Сўнгги пайтларда бизга етишмаётган сифат бугун кўринди.

Жеймс ҳали жуда ёш. Ўйин жиҳатидан у тобора яхшиланмоқда. Агар у тинмай ишлашда давом этса, жуда яхши имкониятларга эга», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз