Узбек O'zbek
Ибраҳимович: «Шартномани узайтириш учун скудеттони ютишим керак»
Якшанба, 12 Январ
2624

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович А Сериянинг 19-туридан ўрин олган «Кальяри»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, швециялик ҳужумчи бу ўйинда жамоасининг иккинчи голини урди.

«Ҳужумчи учун керакли жойда бўлишга ҳаракат қилиш муҳимдир. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Формага кириб олишим учун менга яна бир нечта ўйин керак. Мураббий мени алмаштириш керак ёки керак эмаслигини билмоқчи бўлди, у менинг ёшим ҳақида ўйлади. Аммо муаммолар йўқ. Мен ҳамон ўткир ақлга эгаман ва танам унга риоя қилади.

Ишлашда давом этишимиз керак. Агар сиз кўп меҳнат қилсангиз, омад ҳам сиз томонда бўлади», – деб Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Шунингдек, 38 ёшли ҳужумчи бу гол 6 ойлик шартномани узайтириш йўлидаги биринчи қадамми, деган саволга жавоб берди.

«Йўқ, бунинг учун скудеттони ютишим керак», – дейди Ибраҳимович.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз