Узбек O'zbek
Хави: «Яширмайман, «Барселона» вакиллари билан учрашдим, бу жамоани бошқариш орзуим»
Якшанба, 12 Январ
3351

«Ас-Садд» бош мураббийи Хави «Барселона» билан музокаралар ўтказгани борасидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

«Барселона»ни бошқариш – орзуим. Буни яшириб ўтирмайман, бу ҳақда ҳамма билади. Аммо ҳозирда бор эътиборим «Ас-Садд»даги фаолиятимга қаратилган. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Вальвердега нисбатан ҳурматни сақлаб қолишни истайман.

Ҳа, «Барселона» вакиллари мен билан суҳбат қуриш учун Қатарда бўлишди, қолаверса, бу ерда тикланиш жараёнини ўтказаётган Усмон Дембелени кўриб кетишди. Ҳаммаси шу. Мен шунчаки, дўстим Абидаль билан кўришдим. Айни дамда «Ас-Садд»даги ишим билан бандман», – дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ испан нашрлари «Барселона» бош мураббий сифатида Хави билан икки йиллик шартнома келишувига эришгани ҳақида хабар берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз