Узбек O'zbek
Гвардиола «Манчестер Сити»даги фаолияти даврида 4та автомашинасини пачоқ қилди
Якшанба, 12 Январ
8934

«Манчестер Сити»даги фаолияти давомида испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола умумий нархи 540 минг еврони ташкил этадиган тўртта автомобилни пачоқ қилди, дея ёзади The Sun.

«48 ёшли мутахассис 94 минг еврога баҳоланган Mercedes GL, Range Rover (€ 176,5 минг), Bentley GTX700 (€ 235 минг) ва Mini Cooper (€ 35 минг) сингари автомашиналарига шикаст етказган. Нашрнинг ёзишича, мураббий клубдаги вазифаларини аъло даражада бажарса-да, автомашинани бошқариш унинг кучли жиҳати саналмайди» - дея ёзилади манбада.

Маълумот учун, Гвардиола 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида манчестерликлар 7та соврин – икки марта мамлакат чемпионлиги, икки карра кубок лигаси соҳиби, икки бор Англия Суперкубоги ва кубок ғолибига айланган. Гвардиоланинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача имзоланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз