Узбек O'zbek
«Бавария» «Барселона» ҳимоячисига қизиқмоқда
Якшанба, 12 Январ
1895

«Барселона» ҳимоячиси Нелсон Семеду фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли португалиялик футболчига «Бавария» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Барселона» Мюнхен клуби таклифини кўриб чиқишини билдирган. Семедунинг «Бавария»га трансфери ёзда амалга ошиши мумкин. Олдинроқ, «Барселона»нинг португалиялик футболчи трансферидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Семеду 2017 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Нелсоннинг кўк-анорранглилар билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. 

Ушбу мавсумда Самеду Ла Лигада 15 ўйинда, ЕЧЛда эса 4 баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта голли узатмани ёзиб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз