Узбек O'zbek
А Серия. «Интер» ва «Аталанта» ўртасидаги «жанг»да ғолиб аниқланмади
Якшанба, 12 Январ
608

Италия А Сериясининг 19-туридан ўрин олган марказий баҳсларнинг бирида «Интер» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди. Жанговар руҳда ўтган баҳсда кучлар тенг келди. Мартинеснинг голига бергамоликлардан Госенс жавоб берди.

Дурангдан сўнг «Интер» очколарини 46тага етказиб, 1-ўринни эгаллаб турибди. «Аталанта» эса 35 очко билан 4-ўринга чиқиб олди.

А Серия, 19-тур

Интер – Аталанта 1:1
11 январь, «Жузеппе Меацца»
Голлар: Мартинес (4) – Госенс (75).
Амалга оширилмаган пенальти: Муриэль (88).
Интер: Ҳанданович, Бастони, де Врей, Годин, Бираги, Сенси (Валеро, 71), Кандрева, Гальярдини, Брозович, Лукаку, Мартинес (Политано, 80). 
Аталанта: Голлини, Ҳатебур, Жимсити, Толой, Госенс (Кастань 90+1), Гомес, Пашалич (Муриэль, 70), Иличич, де Рон, Паломино, Сапата (Малиновский, 53).
Огоҳлантиришлар: Ҳатебур (8), де Рон (24), Паломино (42), Сенси (65), Годин (83), Малиновский (89).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз