Узбек O'zbek
Рэмси А Cерия ва АПЛни таққослади
Шанба, 11 Январ
4720

«Ювентус» яримҳимоячиси Аарон Рэмси А Серия билан Англия Премьер-лигасини таққослади. Эслатиб ўтамиз, уэльслик футболчи АПЛда «Кардифф» ва «Арсенал» клубларида ўйнаган.

«А Серияда Премьер-лигага қараганда тактикага кўпроқ эътибор берилади. Кўплаб жамоалар чуқур ҳимояланишади, шунинг учун сиз икки қатор ҳимоячилардан ўтиш учун бир нечта усуллардан фойдаланишингиз керак. 

АПЛда майдонда кўпроқ ҳудудга эга бўласиз, тезлик ва интенсивлик юқори. Сиз атрофга тез-тез қараб туришингиз керак. Аммо мен А Сериядан техник ва сифат жиҳатидан катта таассурот олдим», – деб Рэмсининг сўзларини келтиради Sky Sports.

Бу мавсумда 29 ёшли яримҳимоячи «Ювентус» сафида барча турнирлар доирасида 14та ўйин ўтказиб, 2та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз