Узбек O'zbek
Лига 1. Стротманнинг голи «Марсель»га 3 очко келтирди
Шанба, 11 Январ
804

Франция чемпионатининг 20-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда «Ренн» майдонига сафар қилган «Марсель» Кевин Стротманнинг 84-дақиқада урган ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

Ғалабадан сўнг «Марсель» очколарини 41тага етказиб, 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. «Ренн» эса 33 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Лига 1, 20-тур
Ренн – Марсель 0:1

10 январь, «Роазон Парк»
Гол: Стротман (84).
Ренн: Менди, Траоре, Да Сильва, Морель, Мауасса, Рафинья, Камавинга (Те, 86), Леа Силики (Ньяньон, 90), Буриго, Дель Кастийо (Юну, 78), Ньянг. 
Марсель: Манданда, Сарр, Альваро Гонсалес, Чалета-Цар, Амави, Ронжье (Стротман, 82), Камара, Сансон, Радонич (Жермен, 65), Бенедетто (Лопес, 77), Пайет.
Огоҳлантиришлар: Сарр (30), Траоре (32), Чалета-Цар (35), Камара (50), Пайет (79), Да Сильва (82), Сансон (89).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз