Узбек O'zbek
Кутроне А Серияга қайтди 
Шанба, 11 Январ
1759

«Вулверҳэмптон» ҳужумчиси Патрик Кутроне «Фиорентина»га ўтди. Бу ҳақда Флоренция клуби расмий сайти маълум қилди. 

Ҳужумчи «Фиорентина»да 2 йил ижара асосида ўйнайди. Бунинг учун итальян клуби 2 млн евро тўлайди. Шунингдек, «бинафшалар» Кутроненинг ижара муддати тугагач, уни 16 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

22 ёшли футболчи бу мавсумда «Вулверҳэмптон» сафида барча турнирлар доирасида 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.

Кутроне учун А Серия бегона эмас. «Бўрилар» уни 2019 йил ёзида «Милан»дан 18 млн евро эвазига сотиб олишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз