Узбек O'zbek
Австралияда акула германиялик футболчини еб кетди
Шанба, 11 Январ
18048

Американинг «Гастинг Бронкос» футбол клуби вакили Эрик Биригитти Австралияда дўстлари билан ўтказаётган таътили вақтида фожиали вафот этди. Бу ҳақда El Caso хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи тошли қирғоқ бўйлаб айланиб юрганида кутилмаганда сирпаниб, тепаликдан сувга қулаган. Натижа кучли оқим Эрик Биригиттини денгиз томон олиб кетган. Унинг дўстлари ҳар қанча ёрдам беришга ҳаракат қилишмасин, уринишлар зое кетган. Воқеа жойига полиция ва қутқарув гуруҳлари етиб келгач, кечаси жасаднинг қолдиқларигина топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, очиқ денгизда Биригиттига акулалар ҳамла қилиб, уни еб кетишган. Акула ҳужумига қадар, Эрик тирик бўлганми ёки йўқ – ҳозирча номаълум.

Марҳум футболчининг клуби «Гастинг Бронкос» Эрик Биригиттининг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз