Узбек O'zbek
А Серия. «Милан» 3 ўйиндан иборат ғалабасиз ва голсиз сериясига чек қўйди
Шанба, 11 Январ
2769

Италия А Сериясининг 19-турида «Милан» сафарда «Кальяри» меҳмони бўлиб, Леау ва Ибраҳимовичнинг голлари эвазига ғалаба қозонди. 

Шу тариқа «Милан» 3 ўйиндан иборат ғалабасиз ва голсиз сериясига нуқта қўйди ҳамда очколарини 25тага етказиб, 8-ўринга кўтарилиб олди. «Кальяри» эса 29 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

А Серия, 19-тур
Кальяри – Милан 0:2
11 январь, «Сарденья»

Голлар: Леау (46), Ибраҳимович (64).
Кальяри: Ольсен, Пеллегрини, Клаван, Пизакане, Фараго, Наингголан, Нандес (Ионицэ, 76), Чигарини, Рог (Кастро, 76), Жоао Педро, Симеоне (Черри, 69). 
Милан: Доннарумма, Тео, Мусаккьо, Калабрия (Конти, 73), Романьоли, Беннасер, Кессиэ, Кастильехо, Чолхонўғли (Бонавентура, 64), Леау (Ребич, 90), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Чигарини (26), Нандес (39), Пеллегрини (60), Беннасер (61).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз