Узбек O'zbek
Ройс Ҳоланд ҳақида: «Левандовскидан кейин «Боруссия»да бундай форвард бўлмаганди»
Жума, 10 Январ
2799

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Марко Ройс Эрлинг Ҳоланднинг трансфери ҳақида гапириб ўтди.

«Ҳоланд жуда очиқ ва хушчақчақ йигит, шу боис унинг учун жамоамиздагилар билан танишиш ва клубга мослашиш жараёни жуда тез ўтади, деб ўйлайман. Айни дамда Эрлингнинг асосий вазифаси тезроқ спорт формасини тиклаш - бунга имкон қадар камроқ вақт сарфлаши лозим. У бизга ўйин давомида қўшимча вариантлар ва турли хил ўйин услубларини бера олади. Ўйлайманки, Левандовскидан кейин бизда бундай форвард бўлмаганди. Биз майдонда унинг кучли ва устун жиҳатларидан максимал фойдаланиб, керак бўлса, унга мослашишимиз лозим», - дея Ройснинг сўзларини келтирмоқда «Sky Sports in Germany».

Маълумот учун, «Ред Булл Зальцбург»нинг норвегиялик 19 ёшли тўпурари «Боруссия»га трансферигача ушбу мавсумдаги 22 ўйинда 28 гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» Бундеслига турнир жадвалида 17 ўйиндан кейин 30 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз