Узбек O'zbek
Осиё чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчилари: Топ-10 рейтингдан ўзбекистонлик футболчи ҳам жой олди
Жума, 10 Январ
16862

«Transfermarkt» портали Таиландда ўтаётган (U-23) Осиё чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, рейтингнинг дастлабки ўнлигидан Ўзбекистон олимпия жамоаси яримҳимоячиси Азиз Ғаниев ҳам жой олган.

Рўйхатда Осиё чемпионатининг энг қиммат футболчиси сифатида икки футболчи - Жанубий Корея олимпия жамоаси аъзоси Чонг Ву Ён ва Иордания олимпия жамоаси вакили Мусо Сулаймон Ал-Таамарий қайд этилган. Германиянинг «Фрайбург» клубининг 20 ёшли ҳужумкор яримҳимоячиси Чонг Ву Ён сингари, Кипрнинг АПОЭЛ клуби яримҳимоячисининг нархи – 2 миллион еврога баҳоланган.

 Учинчи поғонани Япония олимпия жамоаси ҳамда «Йокоҳама Маринос» клуби чап қанот вингери Кейта Эндо банд этган. 22 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 1,6 миллион еврони ташкил этади.

 Топ-10ликнинг 6-поғонасидан 2018 йилги Осиё чемпиони, Ўзбекистон олимпия жамоаси яримҳимоячиси Азиз Ғаниев ўрин олган. «Насаф» клубининг 21 ёшли футболчисининг трансфер баҳоси 1,1 миллион еврони ташкил этади.

 Эътиборлиси, энг қимматбаҳо осиёлик ёш футболчиларнинг асосий қисмини япониялик олимпиячилар ташкил этган. Қуйида рейтингнинг топ-10лиги билан танишишингиз мумкин:

 Осиё чемпионати-2020нинг энг қимматбаҳо 10 футболчиси:

 1-2. Чонг Ву Ён
Мамлакати:
Жанубий Корея
Клуби: Фрайбург (Германия)
Трансфер баҳоси: 2 миллион евро

1-2. Мусо Сулаймон Ал-Таамарий
Мамлакати:
Иордания
Клуби: АПОЭЛ (Кипр)
Трансфер баҳоси: 2 миллион евро

3. Кейта Эндо
Мамлакати:
Япония
Клуби: Йокоҳама Маринос (Япония)
Трансфер баҳоси: 1,6 миллион евро

 4. Даики Суга
Мамлакати:
Япония
Клуби: Консадоле Саппоро (Япония)
Трансфер баҳоси: 1,3 миллион евро

 5. Цукаса Моришима
Мамлакати:
Япония
Клуби: Санфречче Хиросима (Япония)
Трансфер баҳоси: 1,2 миллион евро

 6. Азиз Ғаниев
Мамлакати:
Ўзбекистон
Клуби: Насаф (Ўзбекистон)
Трансфер баҳоси: 1,1 миллион евро

 7. Даики Хасиока
Мамлакати:
Япония
Клуби: Урава Ред Даймондс (Япония)
Трансфер баҳоси: 1,1 миллион евро

 8. Даики Сугиока
Мамлакати:
Япония
Клуби: Кашима Антлерс (Япония)
Трансфер баҳоси: 1 миллион евро

 9. Кейсуке Осако
Мамлакати:
Япония
Клуби: Санфречче Хиросима (Япония)
Трансфер баҳоси: 1 миллион евро

 10. Ао Танака
Мамлакати:
Япония
Клуби: Кавасаки Фронтале (Япония)
Трансфер баҳоси: 1 миллион евро.

 Усмон Ибодов тайёрлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз