Узбек O'zbek
Икарди: «ПСЖ»да қолсам, хурсанд бўлардим»
Жума, 10 Январ
1564

Аслида «Интер»га тегишли бўлган, бу мавсумни ижара асосида «ПСЖ»да ўтказаётган ҳужумчи Мауро Икарди келажаги ҳақида гапирди.

«Парижда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳозирча клуб билан ҳеч нарсани муҳокама қилмадик. Мавсум тугашига ҳали 4 ой бор. Май ойида келажагим ҳақида хотиржам суҳбатлашамиз. Мен ушбу жамоада қолишдан хурсанд бўламан. 

Менда ва «ПСЖ»да ҳозир ҳаммаси яхши. Биз ажойиб мавсум ўтказяпмиз. Жамоа йилни аъло даражада бошлади. Кўрсатаётган ўйинларимиздан мамнунмиз», – деб Икардининг сўзларини келтиради Goal.

Аргентиналик ҳужумчи бу мавсумда «ПСЖ» сафида 19та ўйин ўтказиб, 17та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. 26 ёшли футболчининг «Интер» билан шартномаси 2022 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз