Узбек O'zbek
Ҳафта ўйинлари: Англияда Моуриньо Клоппга қарши, Италияда грандлар тўқнашуви
Жума, 10 Январ
8564

 Ушбу ҳафтанинг дам олиш кунлари Европа «кучли бешлик» миллий чемпионатларида бир қатор марказий ўйинлар бўлиб ўтади. Tribuna.uz сайти қуйидаги тўрт тўқнашувни томоша қилишни тавсия қилади.

 «КРИСТАЛ ПЭЛАС» - «АРСЕНАЛ»
Англия Премьер-лигаси. 22-тур.
11 январь (шанба)
Ўйин бошланиш вақти:
17:30
ТВ-трансляция: «Futbol TV»/«UzReport TV»

Шанба кунги дастлабки ўйинда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида ёнма-ён бораётган «Кристал Пэлас» ва «Арсенал» клублари ўзаро тўқнаш келишади. Рой Хожсон шогирдлари АПЛ доирасида ноябрь ойидан буён ўз уйларида мағлубиятга учраганлари йўқ. Артета қўл остидаги ўтган «канонирлар» эса, Премьер-лигада сўнгги марта август ойида «Ньюкасл» майдонида сафардаги ягона ғалабани қўлга киритишган. Ўтган турда «Манчестер Юнайтед» мағлуб этилгач, Артета шогирдлари ўйинга яхши кайфиятда ташриф буюришса-да, «Кристал Пэлас»га қарши баҳс улар учун жиддий синов бўлиши аниқ.

Имкониятлар: 30/40/30 

Ўзаро сўнгги 5 ўйин:
27.10.2019. Арсенал – Кристалл Пэлас – 2:2
21.04.2019. Арсенал – Кристалл Пэлас – 2:3
28.10.2018. Кристалл Пэлас – Арсенал – 2:2
20.01.2018. Арсенал – Кристалл Пэлас – 4:1
28.12.2017. Кристалл Пэлас – Арсенал – 2:3

«ТОТТЕНҲЭМ» - «ЛИВЕРПУЛЬ»
Англия Премьер-лигаси. 22-тур.
11 январь (шанба)
Ўйин бошланиш вақти:
22:30
ТВ-трансляция: «Futbol TV»/«UzReport TV» 

Англия Премьер-лигасининг 22-тури доирасидаги марказий ўйин «Тоттенҳэм» ҳамда «Ливерпуль» ўртасида кечади. Жозе Моуриньо шогирдлари сўнгги беш ўйинда бор йўғи битта баҳсда ғалаба қозонишди, Юрген Клопп жамоаси эса йўлига тушган рақибларни аямаяпти. Бу сафарги баҳсда ҳам «Тоттенҳэм»га осон бўлмаслиги аниқ. АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бораётган жамоа навбатдаги очко йўқотилиши натижасида янада пастлаши мумкин. Қолаверса, Ҳарри Кейннинг жароҳат олиши лондонликлар ҳужумида муаммолар бўй чўзишига сабаб бўлади. Пешқадам «Ливерпуль» эса кубок доирасида «Эвертон»га қарши ёш таркиб билан тушиб, бор эътиборини Лондондага ўйинга қаратгани аниқ.

Имкониятлар: 30/30/40 

Ўзаро сўнгги 5 ўйин:
27.10.2019. Ливерпуль – Тоттенҳэм – 2:1
01.06.2019. Ливерпуль – Тоттенҳэм – 2:0
31.03.2019. Ливерпуль – Тоттенҳэм – 3:0
15.08.2018. Тоттенҳэм – Ливерпуль – 1:2
04.02.2018. Ливерпуль – Тоттенҳэм – 2:2

 «ИНТЕР» - «АТАЛАНТА»
Италия А Серияси. 19-тур.
11 январь (шанба)
Ўйин бошланиш вақти:
00:45
ТВ-трансляция: «Futbol TV»/«UzReport TV» 

Италия А Серияси 19-турида марказий ўйин битта эмас. Хусусан, турнир жадвали пешқадами «Интер» ҳамда мавсум кашфиёти «Аталанта» ўртасидаги тўқнашув шиддатли ўтиши аниқ. Антонио Конте шогирдлари биринчи ўринни «Ювентус»га бериб қўймаслик учун ҳам фақат ғалабани кўзлашади. «Аталанта» эса «Рома»нинг «Ювентус»га қарши ўйнашидан фойдаланиб, Миландаги ғалаба эвазига 4-ўринга чиқиб олиш ҳақида ўйлайди. Демакки, «Жузеппе Меацци»да бизни томошабоп қарама-қаршилик кутиб турибди.

Имкониятлар: 35/35/30

 Ўзаро сўнгги 5 ўйин:
07.04.2019. Интер – Аталанта – 0:0
11.11.2018. Аталанта – Интер – 4:1
14.04.2018. Аталанта – Интер – 0:0
19.11.2017. Интер – Аталанта – 2:0
12.03.2017. Интер – Аталанта – 7:1

 «РОМА» - «ЮВЕНТУС»
Италия А Серияси. 19-тур.
12 январь (якшанба)
Ўйин бошланиш вақти:
00:45
ТВ-трансляция: «Futbol TV»/«UzReport TV»

 Италия А Сериясидаги яна бир марказий ўйин Римда ўтади. Турнир жадвалида 4-ўринда бораётган «Рома» пешқадамлардан бири «Ювентус»ни тўхтатишга уринади. Туринликлар учун Римдаги ўйинлар омадли келаётгани йўқ. Сарри шогирдлари мавсумдаги ягона мағлубиятни айнан ушбу шаҳарда «Лацио» билан баҳсда тан олишганди. Умуман олганда, «Юве» 2017 йилдан буён Римда «Рома»ни мағлуб эта олмаяпти. Криштиану Роналду етакчилигидаги жамоа бу сафар ушбу нохуш анъанага чек қўйишга интилса-да, бугунги «Рома» Крис Смоллинг етакчилигидаги мустаҳкам ҳимоя қўрғонига эга эканлигини унутмаслик лозим. Шубҳасизки, Римда жиддий тўқнашув гувоҳига айланамиз.

Имкониятлар: 30/35/35

 Ўзаро сўнгги 5 ўйин:
12.05.2019. Рома – Ювентус – 2:0
22.12.2018. Ювенутс – Рома – 1:0
13.05.2018. Рома – Ювентус – 0:0
23.12.2017. Ювенутс – Рома – 1:0
14.05.2017. Рома – Ювентус – 3:1

Усмон Ибодов тайёрлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз