Узбек O'zbek
Верратти: «Жаҳоннинг энг яхши 10 футболчисидан 4 нафари «ПСЖ»да тўп суради»
Пайшанба, 09 Январ
5948

«Пари Сен-Жермен» яримҳимоячиси Марко Верратти жамоасининг «Сент-Этьен» билан ўйиндан (6:1) кейин Франция лига кубоги ярим финалига чиққанлиги борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу бизнинг 2020 йилдаги илк ўйинимиз эди, шу боис йилни ғалаба билан бошлаш муҳим эди. Қолаверса, ўтган мавсумда Франция лига кубогида айнан чорак финал босқичида турнирни тарк этишга мажбур бўлгандик. Ўйинга жиддий ёндашиб, 2-дақиқадаёқ гол урганимиз вазифамизни енгиллаштирди. Рақибнинг бир киши кам бўлиб қолиши ҳам бизнинг фойдамизга ишлади. 

Жаҳоннинг энг яхши 10 футболчисидан 4 нафари жамоамиз сафида эканлиги бизнинг омадимиздир. Ушбу футболчилардан бирини захирада қолдириш қийин масала, шу боис ўйин давомида мураббий тактикани ўзгартиришга қарор қилди» - дея Верраттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com нашри.

Эслатиб ўтазмиз, «ПСЖ» вакиллари Мбаппе ва Неймар жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиларидан саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз