Узбек O'zbek
Мбаппе «ПСЖ» билан шартномани узайтириш ҳақида гапиришни истамади
Пайшанба, 09 Январ
3405

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция лига кубоги чорак финали доирасидаги «Сент-Этьен» устидан эришилган йирик ғалабадан (6:1) кейин шартномани узайтириш ҳақида гапиришни истамади. Ушбу ўйинда Килиан голлардан бирига муаллифлик қилди.

«Айни дамда шунчаки футболдан роҳатланишни ва бор-эътиборимни мавсумни муваффақиятли якунлашга қаратмоқчиман. Клуб хотиржам ва барқарор ҳолатда. Ҳозир шартномани узайтириш ҳақида гапиришнинг мавриди эмас», - дея Мбаппенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда L'Equipe.

Олдинроқ, Мбаппега Мадриднинг «Реал» клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Франция миллий жамоаси 21 ёшли ҳужумчисининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, «Монако» клуби тарбияланувчиси саналмиш Мбаппе 2017 йилдан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Франция чемпионатининг жорий мавсумида Килиан 12 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз