Узбек O'zbek
Ван де Бек Англияга йўл олиши мумкин
Чоршанба, 08 Январ
9284

«Манчестер Юнайтед» «Аякс» яримҳимоячиси Донни ван де Бекни қўлга киритиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, инглизлар клуби вице-президенти Эд Вудворд жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшерга қишки трансферлар учун маблағ ажратилишини маълум қилган.

Англия Лигаси Кубоги ярим финалидаги биринчи учрашувда «Манчестер Сити»дан учралган мағлубиятдан сўнг Сульшер ўтган мавсумдаги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда таркибни кучайтириш зарурлигини айтган.

22 ёшли нидерландиялик футболчи Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида ярим финалга қадар етиб борган «Аякс» клубида асосий фигуралардан бири бўлганди. Амстердамликлар клуби унинг трансферини 60 млн еврога баҳолашган. Аммо клуб бу мавсумда ЕЧЛнинг плей-офф босқичига чиқа олмади ва футболчининг клубдан кетиш имкониятлари юқори.

Сульшер «Аякс»нинг бошқа бир етакчиси Ҳаким Зиёшни қўлга киритишга ҳам қизиқмоқда, аммо ван де Бек 26 ёшли марокашликни «Манчестер Юнайтед»нинг шорт-листида ортда қолдирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз