Узбек O'zbek
Оливер Кан расман «Бавария»га қайтди
Чоршанба, 08 Январ
3686

«Бавария» раҳбарияти «Альянц-Арена» стадионида клуб афсонаси Оливер Канни клуб кенгаши аъзоси сифатида таништирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«50 ёшли немис футболчиси футболчилик фаолиятини якунлаганидан 11 йил ўтиб, Мюнхен клубига қайтди. Кан икки йил давомида «Бавария» клуби бошқаруви раиси Карл-Хайнц Руммениггега ёрдам беради.

2021 йил 31 декабрида Руммениггенинг шартномаси ниҳоясига етгач, жаҳоннинг уч карра энг яхши дарвозабони унинг ўрнини эгаллайди» - дейилади клуб хабарида. 

Маълумот учун, Кан 1994-2008 йиллар давомида «Бавария» шарафини ҳимоя қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз