Узбек O'zbek
Гётце «Боруссия»ни тарк этади, унга учта клуб қизиқмоқда
Сешанба, 07 Январ
6586

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Марио Гётце мавсум якунида жамоани тарк этади, дея хабар бермоқда Sport Bild.

«Ушбу ёзда 27 ёшли футболчининг дортмундликлар билан шартномаси тугайди. Томонлар келишувни узайтириш борасида бир тўхтамга кела олишмади. Марио маошининг камайтирилишига рози бўлмади, қолаверса, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда», - дейилади хабарда.

Олдинроқ, германиялик футболчига «Интер», «Эвертон» ва «Герта» клублари қизиқиш билдираётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Марио «Боруссия»нинг тарбияланувчиси саналиб, 2008 йилдан 2013 йилга қадар клуб шарафини ҳимоя қилган. Сўнг 37 миллион евро эвазига «Бавария»га ўтиб, уч йилдан кейин – 2016 йилда 22 миллион евро эвазига яна Дортмундга қайтганди.

Маълумот учун, Гётце ушбу мавсумда Бундеслига доирасидаги 11 ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз