Узбек O'zbek
«Ди Си Юнайтед» Руни ўрнига Модрични таклиф этмоқчи
Сешанба, 07 Январ
3542

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, хорватиялик 34 ёшли хавбекни «Ди Си Юнайтед» клуби қўлга киритмоқчи. Вашингтон клуби ноябрь ойида Уэйн Руни билан хайрлашганди, унинг ўрнига эса Хитой Суперлигасидан Олу Камара таклиф этилди. Шунга қарамай, «Ди Си Юнайтед» раҳбарияти жамоага Руни даражасидаги номдор футболчи керак, деб ҳисоблаб Модричга таклиф билан чиққан. 

«Вашингтон клуби раҳбарияти Модричнинг вакиллари билан учрашиб, унинг трансфери борасида музокара ўтказишган. Хорват футболчиси ёзда океанортига кўчиб ўтиши мумкин» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2012 йилдан буён Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Модрич жорий мавсумда Ла Лига доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз