Узбек O'zbek
«Насаф»нинг собиқ устози Демьяненко мураббийликка қайтди
Душанба, 06 Январ
6300

«Насаф»нинг собиқ устози Анатолий Демьяненко Словакиянинг «Нитра» клубига бош мураббий қилиб тайинланди. Унга маҳаллий мутахассислар Мирослав Немец ва Мирослав Кениг ёрдам берадиган бўлишди.

Демьяненко олдига жамоани элита дивизионидаги ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилди. Айни пайтда «Нитра» Словакия чемпионатида сўнгги ўринлардан бирида бормоқда.

Анатолий Демьяненко 2005-2007 йилларда Киевнинг «Динамо» клуби билан Украина чемпиони, Суперкубоги ва 2 марта Кубоги соҳиби бўлган. 2010-2011 йилларда Қаршининг «Насаф» клубида ишлаган ва ОФК Кубогида ғалаба қозонган. 2012-2013 йилларда Украинанинг «Волинь» клубини бошқарган ва шундан сўнг мураббийлик қилмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз