Узбек O'zbek
«МЮ» ва «Челси» ҳам Кавани билан алоқага чиқди
Душанба, 06 Январ
2509

«Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клуби вакиллари «ПСЖ» форварди Эдинсон Кавани билан алоқага чиқишди, дея хабар бермоқда, L’Équipe нашри.

Манбага кўра, «МЮ» вакиллари уругвайлик ҳужумчи билан алоқага чиқиб, жамоа кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасига яқин келса,  футболчига таклиф билан чиқишга келишиб олган. «Челси» эса Кавани борасида «ПСЖ»га таклиф жўнатишга улгурган. 

«Эдинсон Кавани ва унинг агенти тез орада «ПСЖ» спорт директори Леонардо билан учрашиб, январда бошқа клубга ўтиш масаласини муҳокама қилмоқчи. Клуб ҳужумчини қўйиб юборишга рози бўлса, мавжуд таклифлар билан музокарага киришилади» - дея хабар бермоқда манба. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Каванининг «Атлетико» билан келишувга эришгани, футболчи ёзда Мадрид клубига эркин агент мақомида ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз