Узбек O'zbek
Эронлик генералнинг ўлимидан кейин АҚШ миллий жамоаси Қатардаги йиғинини бекор қилди
Шанба, 04 Январ
5410

Футбол бўйича АҚШ миллий жамоаси январь ойида Қатарда ўтказилиши режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинини бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар бермоқда.

«Минтақадаги кескин вазият туфайли АҚШ миллий жамоасининг январь ойида белгиланган Қатардаги ўқув-машғулот йиғини номаълум муддатга қолдирилди. Ҳозирда АҚШ миллий жамоасининг Коста-Рикага қарши ўйинга тайёргарлик кўриши учун бошқа вариантлар кўриб чиқилмоқда. Биз Қатар футбол ассоциацияси билан бирга ушбу меҳмондўст мамлакатга ташрифнинг янги санасини белгилаб оламиз» - дейилади ташкилот баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, америкаликларнинг Қатардаги йиғини 5 январь куни бошланиши лозим эди. Аммо 3 январга ўтар кечаси «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний Ироқ пойтахти Бағдодда АҚШ ҳарбийлари авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлди. У шахсан АҚШ президенти Дональд Трампнинг топшириғи билан амалга оширилган операция натижасида ҳалок бўлди.

Маълумот учун, Қатар футбол ассоциацияси ўтган йиллар давомида Эрон миллий жамоасига молиявий кўмак бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз