Узбек O'zbek
«Бавария» янги трансферни эълон қилди, у Нойерга ўринбосар бўлиши кутилмоқда
Шанба, 04 Январ
4346

«Бавария» клуби расмий сайти орқали «Шальке» дарвозабони Александер Нюбел билан шартнома имзоланганлигини эълон қилди.

«23 ёшли голкипер Мюнхен клубига 1 июль куни келиб қўшилади. «Бавария» ва Нюбел ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланди» - дейилади клуб хабарида.

Олдинроқ, «Шальке» клуби сардори саналмиш Нюбелнинг жамоа билан шартномасини узайтиришни истамаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу боис, голкипер ёзда «Бавария»га эркин агент сифатида текинга ўтади.

«Bild» нашрининг ёзишича, «Бавария» клуби Нюбелни жамоанинг қарийб 10 йиллик дарвозабони Мануэль Нойерга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда. Ўз вақтида Нойер ҳам «Бавария»га «Шальке»дан ўтганди.

«Падерборн» клуби тарбияланувчиси саналмиш Нюбель 2015 йилда 600 минг евро трансфер пули эвазига «Шальке-04»га келиб қўшилганди. Ушбу мавсумда дарвозабон Бундеслига доирасидаги 15 ўйинда майдонга тушди.

Маълумот учун, «Бавария» 17-турдан кейин 33 очко жамғариб турнир жадвалида 3-ўриндан жой олган бўлса, «Шальке» 30 очко билан 5-поғонадан ўрин олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз