Узбек O'zbek
Алишер Усмонов АПЛ жамоасини молиялаштиришга тайёр
Шанба, 04 Январ
21718

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «Эвертон»ни молиялаштиришга тайёрлигини билдирди.

«Мен Моширининг «Эвертон»ига сармоя киритиш ҳақида ўйлаяпман. Агар у мендан буни сўраса, мамнун бўлардим. «Арсенал»дан воз кечмайман, мухлис сифатида бу клубни қўллаб-қувватлайман. Лекин «Эвертон»нинг ҳиссадорларидан бирига айлансам, албатта, Мерсисайд клубининг либосини кияман. Чунки профессионалман.

Улар янги стадион қурмоқчи. Нима учун уни «USM Arena» деб номламаслик керак? Ўзим қатнашишим шарт эмас. Мен уларга шунчаки ҳомийлик қилишим мумкин.

«Арсенал»ни яхши кўраман, лекин бу жамоа билан муваффақият қозонолмадим. Яна нима қилишим мумкин? Аммо «Арсенал» менсиз ниманидир йўқотган деб ҳисоблайман», – деб Усмоновнинг сўзларини келтиради The Financial Times.  

Эслатиб ўтамиз, Усмонов аввалроқ «Арсенал» клубининг ҳиссадорларидан бири бўлган, 2018 йилда эса ўз улушини сотиб юборган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз