Узбек O'zbek
Озмунга АПЛ клуби қизиқмоқда
Жума, 03 Январ
10023

«Зенит» ҳужумчиси Сардор Озмун «Кристал Пэлас» қизиқишлари доирасига тушиб қолган, деб хабар беради Transfermarkt.

Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли футболчига, шунингдек, «Лацио» ҳам қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Озмун «Зенит»га 2019 йил февралида «Рубин»дан 12 млн евро эвазига ўтган. Эронлик ҳужумчи бу мавсумда клублар миқёсида 26та ўйин ўтказиб, 11та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди. Унинг Петербург клуби билан шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз