Узбек O'zbek
Нойерга «Бавария»нинг бир таклифи маъқул келмади
Жума, 03 Январ
4141

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер «Шальке» посбони Александр Нюбелнинг сотиб олинишидан норози.

Bild'нинг хабарига кўра, Мюнхен клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамижич ушбу трансферни Нойер билан муҳокама қилган ва янги мавсумда Нюбелга 15та ўйинда майдонга тушиш имконияти берилиши борасида айтган.

33 ёшли дарвозабон буни маъқулламаган, чунки у ҳар ўйинда, шу жумладан, ўртоқлик баҳсларида ҳам майдонга тушишни хоҳлайди.

Аввалроқ «Бавария» 23 ёшли Нюбел билан 5 йиллик шартнома имзолаши ҳақида айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз