Узбек O'zbek
«Арсенал» Боатенг трансфери бўйича «Бавария» билан музокара бошлади
Жума, 03 Январ
2040

«Арсенал» «Бавария» ҳимоячиси Жером Боатенгга таклиф билан чиқди, дея хабар бермоқда Sky Germany.

Манбанинг ёзишича, Лондон клуби футболчини январ ойидаёқ қўлга киритмоқчи ва бу борада Мюнхен жамоаси билан музокарага киришган. «Бавария» ўз футболчиси учун 15 миллион евро сўрамоқда. Боатенг яқинда бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан клубдаги келажаги ҳақида гаплашиб олган.

«Жером «Бавария» даражасидаги футболчи, у аввало клубдаги келажаги борасида бир қарорга келиши керак. Сабаби, бу унинг фаолиятига таъсир қилади» - дейди Флик «Kicker» журналига берган интервьюсида.

Олдинроқ, 31 ёшли ҳимоячининг «Бавария»ни тарк этиши, клубнинг эса бунга тўсқинлик қилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Боатенг ушбу мавсумда «Бавария» сафида Бундеслигада 9 ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз