Узбек O'zbek
«ПСЖ» Кавани учун Мадрид клубидан 10 миллион евро сўрамоқда
Пайшанба, 02 Январ
2522

Франциянинг «ПСЖ» клуби уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Каванини қишда текинга қўйиб юборишга тайёр эмас. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

«Мадриднинг «Атлетико» клуби 32 ёшли ҳужумчини қишки трансфер ойнасидаёқ қўлга киритишни мақсад қилган. Симеоне клуб раҳбариятидан ҳужум чизиғини кучайтиришни талаб қилмоқда. Париж клуби эса ёзда шартномаси ниҳоясига етадиган ҳужумчиси учун Мадрид клубидан 10 миллион евро сўрамоқда.

Қолаверса, шартнома имзолангунга қадар «Атлетико» ойлик маошларнинг лимитдан ортиқ бўлмаслиги учун айрим футболчиларини сотиши керак бўлади.

Ҳозирга қадар «ПСЖ» ва «Атлетико» футболчининг трансфер нархи борасида келишувга эришмаган. Каванининг парижликлар билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунланиши боис, Мадрид клуби уругвайлик форвард учун трансфер пули сарф этмоқчи эмас» - дейилади манбада.

Маълумот учун, испанлар Каванига йиллик 12 миллион евро маош таклиф этишмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз