Узбек O'zbek
«Монако» ҳимоячиси «Бавария» таклифини рад этди, у бошқа немис клубига ўтади
Пайшанба, 02 Январ
2817

«Монако» ҳимоячиси Беньямин Ҳенрикс «Бавария» ўйинчисига айланмайди, деб хабар беради Bild.

Футболчи фаолиятини Германиянинг бошқа клуби – «Лейпциг»да давом эттиришни мақсад қилган. Ҳимоячи аллақачон «буқалар» билан келишувга эришган.

«Бавария» Ҳенриксга жиддий қизиқиш билдирган эди, аммо ҳимоячи «Лейпциг» вариантини танлади.

Ҳенрикс аввал ҳам Бундеслигада – «Байер» клубида ўйнаган. Шунингдек, у Германия миллий жамоасининг турли ёшдаги жамоаларида ҳаракат қилган ва 2016 йили бош жамоада ҳам дебют қилишга мувафақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз