Узбек O'zbek
«Боруссия Д» Алькасерни сотишга қарор қилди
Пайшанба, 02 Январ
4256

Ҳужумчи Пако Алькасер Дортмунднинг «Боруссия» клубини тарк этишга яқин.

Bild хабарига кўра, дортмундликлар уни 40 млн еврога сотишга тайёр.

«Қовоғарилар» ҳужумчисига «Атлетико» даъвогарлик қилмоқда. «Матрасчилар» 26 ёшли футболчи билан трансфер бўйича музокара ҳам ўтказишган.

Алькасер 2018 йил ёзида «Барселона»дан «Боруссия»га ўтган эди. Дастлабки мавсумида 32та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урди. Бу мавсумда эса ҳужумчи 15та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз