Узбек O'zbek
Иньеста, Вилья ва Подольски «Виссел Кобе» сафида Япония кубоги соҳибига айланишди
Чоршанба, 01 Январ
2433

Япония кубоги финали доирасида «Виссел Кобе» «Касима Антлерс»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, совринга эга чиқди.

Ҳал қилувчи ўйинда Нориаки Фудзимото ва Томоя Инукаининг автоголи «Виссел Кобе»га муҳим ғалабани келтирди.

Шу куни «Виссел Кобе» сафида Андрес Иньеста, Давид Вилья, Лукаш Подольски ҳамда «Барселона»нинг яна бир собиқ футболчиси Томас Вермаленлар ҳам майдонга тушиб, жамоалари ғалабасига ҳисса қўшишди. Қайд этиш жоиз, ушбу кубок 1966 йилда ташкил топган «Виссел Кобе» тарихидаги илк соврин бўлди.

Олдинроқ, Иньестанинг Аргентина чемпионатида фаолият бошлаши ҳақида маълумотлар тарқалганди. Эслатиб ўтамиз, Андрес 2018 йилда «Барселона»дан Япония клуби сафига келиб қўшилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз