Узбек O'zbek
«Боруссия» «Ювентус» футболчисини қўлга киритмоқчи
Чоршанба, 01 Январ
2495

Дортмунднинг «Боруссия» клубидан Португалиянинг «Бенфика» клубига ўтган Юлиан Вайгль ўрнига немис клуби янги ўринбосар топиб қўйган. 

«La Gazzetta dello Sport» нашри журналисти ва инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «Боруссия» клуби Вайгль ўрнига «Ювентус» футболчиси Эмре Жанни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Туринликлар сафида омади юришмаётган германиялик футболчи ҳам Бундеслига клубига ўтишга қарши эмас. 

«Ўз ўрнида «Ювентус» клуби ҳам футболчининг шартмасида товон пули 50 миллион евро деб ёзилган бўлса-да, Эмре Жанни 30 миллион еврога қўйиб юборишга рози бўлади» - дейилади манбада.

Маълумот учун, 25 ёшли яримҳимоячи ушбу мавсумда А Серия доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 273 дақиқа тўп сурган, холос.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз