Узбек O'zbek
«ПСЖ» қишда «Интер» ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
Сешанба, 31 Декабр
1864

«Интер» клуби ҳимоячиси Мартин Шкриньяр фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. 

Le10Sport'нинг ёзишича, 24 ёшли ҳимоячига «ПСЖ» қизиқмоқда. Француз клуби ҳимоячини қишдаёқ ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. Парижликлар Шкриньярни 2020 йилда шартномаси якунланадиган жамоа сардори Тиагу Силвага ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Аввалроқ Шкриньярга «Барселона» ва «Реал» қизиқаётганлиги ҳақида айтилганди. Ўтган қишки трансферлар ойнасида эса Милан клуби «Манчестер Сити»нинг 60 млн евролик таклифини рад этганди. 

Маълумот учун, Шкриньяр «Интер»га 2017 йил ёзида «Сампдория»дан 28 млн еврога ўтган. Словакиялик ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз