Узбек O'zbek
Месси йил спортчиси деб топилди
Сешанба, 31 Декабр
7310

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва америкалик гимнастикачи Симона Байлз  Халқаро спорт матбуот ассоциацияси (AIPS) талқинига кўра, йил спортчилари деб топилди. 

Овоз бериш жараёнларида 102та давлатдан 331та журналист қатнашди. Месси 13,11% овоз тўплаб, кениялик енгил атлетикачи Элиуда Кипчоге  (12,01%) ва испаниялик теннисчи Рафаэль Надальни (9,38%) ортда қолдирди.

Байлз эса 15,04% овоз билан аёллар ўртасида йил спортчиси деб топилди. 2-ўринни америкалик футболчи Меган Рапино (13,51%) ва 3-ўринни эса ямайкалик енгил атлетикачи Шелли-Энн Фрейзер-Прайс (11,01%) эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз